Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

ЙИЛ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

27 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида йил якунига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ИБХИТМ барча ходимлари иштирок этишди. Тадбирни директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари Ш.Умаров олиб борди.

Ш.Умаров ўтиб бораётган йилда Марказ ходимлари томонидан эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар бўйича атрофлича маълумотлар берди. Келгуси йилда қилинадиган ишлар ва Марказ илмий ходимлари олдида турган масъулиятли ва шарафли вазифалар хусусида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда барча бўлим ва илмий шўъбаларнинг йиллик ҳисоботлари тингланиб, келгусида Марказ илмий фаолиятини янада ривожлантириш бўйича янги режалар бўйича келишиб олинди.

Тадбир сўнгида Марказ касаба уюшмаси томонидан ходимларга совғалар тарқатилди. Сўнг байрам муносабати билан эҳсон дастурхони ёзилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 
матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …