Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ фиқҳ ал-Кайдоний)

Муаллифи: Муҳаммад Шамсидддин Куҳистоний Самарқандий

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳдир. Шарҳ бошқаларнинг шарҳларига қараганда аниқроқ ва ҳажми жуда катталигидан фарқланиб, машҳур ҳисобланиб, муаллиф ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган. Асарни Шамсидддин Куҳистоний (947/1540 й.) йилда ёзиб тугатган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 47б).

Асар боши (в. 47б) :

الحمد لله الذى رفع  قاعدة الفقه حتى وفقنا على مراد خير التابعىين الحنفة و اصحابه رضى الله عنهم و عن سائر اسلافنا اجمعين …

Асар сўнги (в. 46б) :

 …ارجو هذه التتمة حسن العاقبة و الخاتمة  قد وقع الفراغ عن تسويد

Библиография : Ahlwardt III, № 3525 ; GAL II, 198 ; SB II, 269 ; Sarkis, 1533 ; Халидов, № 4641-4653 ; СВР IV, № 3205 ; Қарши, № 15 ; ФКК. 140-142.

Колофон (в. 46б) :

هذه النسخة الشريف بمفيدة منسوبة الى المحقق كامل فى العلوم العقلية و النقلية مولانا شمس الدن محمد قحستانى على يد الحقير العاصى الراجى الى عفو ربه البارى العفى نجم الدين محمد بن ملا دوست محمد  فى يوم الاحد من شهر ربيع الثانى فى سنة  ١٢١١ من هجرة حضرت النبوية عليه من الصلوات افضلية و من التحيات اكملها واشملها اللهم اغفر امة محمد و اصالح امة محمد و التماس من مستفدين ان يدعو ابا حسن دعائهم فى مظان اجابتها هذا الداعى مسود المحتاج الى دعائهم اجمعين تم  فى يد احقر العباد ملا مير سعد بن ملا  سيد سنة ١٢٧٣ والله غفور الرحيم بفضلك كرمه يا ارحام الراحمين امين تم فى يوم خميس جمادى الاول فى سنة ١٢٧٣.

Кўчирилган сана (в. 46б) : 1273/1857 й.

Хаттот (в. 46б) : Нажмиддин Муҳаммад ибн Мулло Дўст Муҳаммад робиъу-с-соний 1211/1796 й. октябрда душанба куни кўчирган нусхадан жумаду-л-аввал 1273/1857 й. январда Мулло Мир Саъад ибн Мулло Сайид пайшанба куни кўчириб бўлган.

Настаълиқ. 49 варақ. (в. 23а-70б) ; асар икки қисмга бўлиниб, асарнинг охири бошидан олдинга ўтиб қолган, биринчи қисми, боши 47б-70б варақларда, иккинчи қисми охири 23а-46б варақларда келтирилган ; 71а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´95 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : бош муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …