Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ليلي و مجنون فضولي (Лайли ва Мажнун Фузулий)

ليلي و مجنون فضولي (Лайли ва Мажнун Фузулий)

Муаллифи: Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий (904/1498-964/1556 й.)

Шеърият. Асар Фузулий машҳур Озарбайжон ва Эрон шоиридир. “Лайли ва Мажнун” 22 боб, 2 мураббаъ, муножатдан ташкил топган. Достон араб эртаклари асосида ташкил топган ишқий достон сифатида қаралсада, аслида ишқ фалсафаси бетакрор услубда ифода қилинган.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: туркий (Озарбайжон).

Басмала (в. 124б).

Асар боши (в. 124б) :

الحمد لواهب العطايا / والشكر لصاحب البريا

الحمد لواهب المكارم/  والشكر لصاحب المراحم …

 Асар сўнги (в. 243б)

… خلقينك اولوب اعتقاد افزوى / اول قبرده زيارت اولدى قانونى

Библиография : Kat. I.R, I, № 283-297 ; СВР II, № 1365-1368 ; А.Навоий, № 66.

Колофон (в. 243б) : 

تمت الكتاب بعون المالك الوهاب سنة  ١٣١٠                                   

Настаълиқ. 120 варақ. (в. 124б-243б) ; 244а-245б байт ва ҳикоялар келтирилган ; 246а-256а, 259б-261б, 263б-274а бўш варақ ; 256б-259а Навоий ва Мувашших (Ибн Халдун) (тав. 808/1388 й.) ғазалларидан парчалар келтирилган ; 262а-263а хаттот машқи ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.) Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва …