Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جنك نامه امام محمد حنفیه (Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий)

جنك نامه امام محمد حنفیه (Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий)

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий)

جنك نامه امام محمد حنفیه (قصه محمد حنفیه)

Муаллиф  номаълум.

Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳанафий қиссалари баён қилинган бўлиб, уч қисмдан иборат. Муаллиф унда тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Муҳаммад Ҳанафийнинг афсонавий Эрон подшоҳининг қизи Зифнун ўртасидаги жанг ҳақида воқеалар келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

Нусха тўлиқ.

Асар тили: Форс.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

بدانکه این قصه ‌ایست از غرایب لطیف و شریف شیرین قصها در بیان جنك حضرت امیرالموَمنین محمد حنفیه …

Асар сўнги (в. 87б) :

 …از براى محمد حنفية فرستادند دوستان شادش نر دشمنان شاد كرد بريد

Библиография : Kat. I.R. № 850-855 ; СВР, II, № 4721-4722 , VII, № 5372-5376.

Колофон (в. 87б) :

… والله اعلم باصواب شد بتوفيق حداي لاينام اين كتابت روز دوشنبه تمام هركه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كنه كارم خط در ورق دهر بماند صد سال بچاره نو سنده كه در خاك رود رحمت باد بر بر ذوفنون پاک وامن سنة ١٢٥٣ 

Кўчирилган сана (в. 87б) : 1253/1838 й. душанба куни тугатган.

Хаттот (в. 1а): Зокирхўжа ибн Олимхўжа ўғли.

Настаълиқ. 87 варақ. (в. 1б-87б) ; +01а саловат ва хаттот номи бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 230´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Амир Ёрмат.

Муқова :  сариқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари намдан зарарланган, айрим варақлари ва муқовасини сичқон кемирган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …