Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Фото: Кастамону университети кутубхонаси

Фото: Кастамону университети кутубхонаси

Кастамону университети кутубхонаси тунги 10:30 гача ишлайди. Уч қавати китоблар, дарс қилиш учун стол ва қулай курсилар, юмшоқ ўриндиқлар, компьютерлар билан жиҳозланган. Бутун университет ҳудудида бўлгани каби (дарвозадан факультетимизгача 2 км чиқади) вайфай-интернет бор.

Кунлик газеталар, журналлар келтирилади.

Кутубхона жуда сокин, лекин ўта тинчликсевар талабалар учун алоҳида кабиналар ҳам қилинган. Биринчи қаватдаги истаклар қутисига қайси китоб кераклиги ҳақида ёзиб қолдириш мумкин.

Китобни олиб кетмоқчи бўлсангиз, махсус ускунага китоб ва талабалик карточкасини қўясиз ва бир ой муддатга оласиз.

Подвалда эркаклар ва аёллар учун жоме масжиди, таҳорат олишга лаваболар, бир томонда кичик кантин (емакхона) бор. Хуллас, ўқишдан бошқа ғам йўқ.

Манба: azon.uz

Check Also

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Ислом цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган …