Home / ЯНГИЛИКЛАР / Мисрдаги “Ал-Азҳар овози” газетасида ўзбек олимининг мақоласи чоп этилди

Мисрдаги “Ал-Азҳар овози” газетасида ўзбек олимининг мақоласи чоп этилди

Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университети “Ал-Азҳар овози” газетасининг 2021 йил 13 октябрдаги сонида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази – илмий меросни асрашнинг бардавом стратегияси” номли мақола эълон қилинди.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳамда юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, шунингдек, халқаро миқёсдаги маънавий-маърифий мулоқот ва ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақида сўз юритилган.

Хусусан, марказ илмий ходимлар томонидан томонидан қисқа вақт ичида 56 та китоб ва рисола, илмий журнал ва тўпламларда 482 та мақола чоп этилгани, республика ва халқаро миқиёсда ўтказилган конференция ва симпозиумларда 331 та маъруза ўқилгани қайд этилган.

 “Хорижий мамалакатлар фондларида сақланаётган 1168 та қўлёзма ва тош босма асарларнинг электрон нусхалари жамланди. Мисрдан 130 мингдан ортиқ ноёб қўлёзмаларнинг электрон нусхалари олинди. “Ал-Фурқон” фондидан қўлёзмаларга оид 117 та католог олиб келинди. Марказда сақланаётган 553 та асарнинг каталоги тайёрланди”, дейилади мақолада.

 Ислом оламининг нуфузли нашрларидан бири ҳисобланган “Ал-Азҳар овози” газетаси ҳафтанинг чоршанба куни Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, доктор Шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳомийлигида чоп этилади.  

Нашрга Мисрнинг собиқ Бош имоми, марҳум Муҳаммад Саййид Тантовий томонидан асос солинган. Газетанинг илк сони 1999 йилнинг октябрь ойида босмадан чиққан.

Манба: ЎзА

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …