Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 72/I

Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б)

Асар боши (в. 1б) :

الحمد الله رب العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة السلام على رسوله محمد وعلى آله اجمعبن اعلم بان بعد …

Асар сўнгги (в. 15б) :

… وترك فرض من الفرائض بالاعذر ولو طرى فوائة بدون اختياره وتعمد الحديث

Колофон (в. 15б) :

تم فى يد الفقير اتابيك المرغنانى الغجدوانى ستة ١٢٩٥

Кўчирилган сана (в. 15б) : 1295/1878 й.

Хаттот (в. 15б) : Отабек Марғилоний Ғиждивоний.

Настаълиқ. 15 варақ. (в. 1б-15б) ; + 01а, 02а, 03, 04а, 05а варақларда хаттот машқи бор ; 01б, 02б, 04б, 16-17а  бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн рамка ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 125´60 mm. ; варақ ўлчами : 225´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абдуррозиқ.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …