Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқанд давлат университетида “Имом Бухорий маънавий мероси ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда

Самарқанд давлат университетида “Имом Бухорий маънавий мероси ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини давом эттирмоқда

Самарқанд давлат университетида 15-16 ноябр кунлари “Имом Бухорий маънавий мероси ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция давом бўлиб ўтмоқда, ушбу  конференцияга аввал маълумот берганимиздек, қўшни қардош давлатлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан етук олимлар ташриф буюришиб Имом Бухорий ҳақдаги ва бошқа турли хил мавзудаги маърузалари билан қатнашмоқдалар.    

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб бормоқда:

  1. Имом Бухорийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда ижтимоий-маданий муҳит.
  2. Ҳадисшуносликка оид тарихий манбалар ва ҳозирги даврда унинг ўрганилиш муаммолари.
  3. Имом Бухорий ва юртимиздан етишиб чиққан алломалар илмий меросининг маънавий тараққиётни таъминлашдаги роли ва маънавий таҳдидларга қарши курашдаги аҳамияти.
  4. Ўзбекистондаги муқаддас қадамжолар туризм объекти ва динлараро мулоқотнинг муҳим манбаи сифатида.

Конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов сўзга чиқиб, ИБХИТМнинг мақсад-вазифалари, ташкил этилиши ва фоалияти юзасидан йиғилганларга маълумотларни, атролича,  гапириб ўтди.

Конференция давомда ИБХИТМнинг бошқа ходимлари хам ўз маърузалари билан қатнашмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …