Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 106/V

Муаллифи. Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 64б).

Асар боши (в. 64б):

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  خير خلقه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي الصناعة تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة…

Асар сўнги (в. 74а) :

…  يا شر وهذا المكان موتسر فه وحكم ود يود الحكم عض يعض و نقول في الامر ايددكا عضض

Колофон (в.74а) :

تمت الكتاب بعون ملك الوهاب الخط باقى و العمر فانى شد بتوفيق خداى لا ينام  اين كتابت روز دوشنبه تمام

Кўчирилган сана : душанба куни кўчириб тугатган.

Настаълиқ. 11 варақ.  (в. 64б-74а) ; 74б форс тилида маълумот бор ; 15 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´70 mm. ; варақ ўлчами : 235´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланган. Варақлари таякисидан ажралиб, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …