Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تهذيب المنطق والكلام (Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом)

تهذيب المنطق والكلام (Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом)

№ inv. MR 105/XI

Муаллифи. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.).

Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 138а).

Асар боши (в. 138а( :

الحمد لله الذى هدانا سواء الطريق وجعل لنا التوفيق خير رفيق و الصلوة على من … وبعد فهذا غاية تهذيب الكلام في تحرير المنطق والكلام.. .

Асар сўнги (в. 142а) :

… قد يخطى وقد يصب ورسل البشر افضل من رسول الملائكة ورسول الملائكة افضل من عامته البشر افضل من عامته الملائكة

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 138а-142а) ; 142б бўш варақ ; 143а хаттот машқи ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 120´65mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …