Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

حاشية على شرح التفتازانى للعقائد النسفى (Ҳошия аъла шарҳ ал-Тафтазоний лил-ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 124/II

Муаллифи. Аҳмад ибн Мусо Хаёлий Изниқий (ваф. 862/1458 й.).

Ақоид. Абу Хафс Умар Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Тафтазоний (ваф. 791/1389 й.), “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 110б).

Асар боши (в. 110б) :

قال الشارح النحرير عامله الله تعالى بلطفه الخطير بعد ما تمين بالتسمية الحمد لله اقول فى تعقيب التسمية بالتحميد اقتداء باسلوب الكتاب المجيد وعمل…

Асар сўнги (в. 194а) :

… وبه يظهران هذا الوجه … يفيد تفضيلهم فقط وان الفضل بيد الله يؤته من يشاء والله ذو الفضل العظيم

Колофон (в. 194а) :

تمت

قد وقع الفراغ من تسويد هذه النسخة الشريفة المسمى بالحساب فى يوم الادنية و يسلخ رابع الثانى وفى سنت ١٢٨٨ ثمان و ثمانون وماءتين والف بعون الملك الوهاب والله اعلم بالصواب

Кўчирилган сана (в. 194а) : рабиъу-с-сани 1288/1871 й. май-июнь.

Настаълиқ. 85 варақ. (в. 110б-194а) ; 195-196 варақларда дуолар бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарҳ учун бўш варақлар саҳифаланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´65 mm. ; варақ ўлчами : 260´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абдуллоҳ.

Муқова : тўқ яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …