
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапириб, ростгўйликни исташда бардавом бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқ (ростгўй)» деб ёзилади», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилганлар.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





