Home / ЯНГИЛИКЛАР / Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди

Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида президент Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар бермоқда.

Китоб муқаддима, 7 бўлим ва хотимадан иборат.

 

Бўлимлар қуйидагича номланган:

  • «Янги Ўзбекистон стратегияси»
  • «Халқпарвар давлат»
  • «Миллий иқтисодиётни ривожлантириш»
  • «Адолатли ижтимоий сиёсат»
  • «Маънавий тараққиёт»
  • «Хавфсизлик ва ташқи сиёсат»
  • «Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар».

Китоб сўзбошида айтилишича, ушбу китобда Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

«Янги Ўзбекистон орзуси, бугунги кунларимизга нисбатан айтганда, ҳозирга даврнинг тақозоси, унинг асл қиёфасини, ҳаракатлантирувчи кучлари ва омилларини белгилайдиган ғоявий-маънавйи асос, халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотларимизнинг яққол ифодасидир», — сўзлари билан китоб бошланади.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ҳам «Янги Ўзбекистон стратегияси» деб номланади.

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …