Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حيرت الفقهاء وخجلة الفضلاء (Ҳайрат ал-фуқаҳо ва хажлат ал-фузало)

حيرت الفقهاء وخجلة الفضلاء (Ҳайрат ал-фуқаҳо ва хажлат ал-фузало)

№ inv. MR 100/II

Муаллиф. Алоуддин ал-Муфтий Бухорий (XIII аср).

Фиқҳ. Муаллиф асар муқаддимасида 695/1296 йиллар Моварауннаҳр диёрида ислом дини заифлаша бошлагандан сўнг динни қайта мавқеини тиклаш мақсадида мазкур асарни ёздим деб айтади. Асар Бухорода ёзилиб ўша ердаги фақиҳлар орасида муҳокамадан ўтган. Сўнг Насрулло Ғозий Наврузбекхонга аталган. Насрулло Ғозий Наврузбекхон Олтин Ўрда саройининг сўнги хонларидан бири бўлиб, Олтин Ўрда тарихида аҳамиятли из қолдирган. Муаллиф асарда шариат аҳкомларидан 250 масалани баён этган. Шунингдек, Сарахсий (544/1149) нинг “Муҳит”, Маҳмуд Бухорий (ваф.570/1174) нинг “Татиммату фатово” каби асарларни зикр этган. Мазкур асарни Саййид Субҳонқули Муҳаммад Баҳодирхон (1091/1680-1114/1702) бўйруғи билан 1100 йилда китобдор Мирзо Барқийга таҳрир қилишни бўйирган. 

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 43б).

Асар боши (в. 43б) :

الحمد لله رب العالمين الصلاة والسلام على آدم ومحمد وما بينهما من الانبياء والمرسلين وعلى آله البررة الطيبين وصحبه …

Асар сўнги (в. 179б) :

… اين كتاب مشغول شدم ودر بهترين زمان ختم كردم وذلك فى التاسع شعبان ٦٩٥ سنة خمس وتسعين ست مائة حامدا لله وداعيا لدوام دولة ذاكرا وانا الواثق بكرم البارى علاء البخارى طاب الله عليه وغفر لوالديه باتمام رسيد باختتام انجا اميد

Библиография : СВР VIII, № 5873-5874, IX, № 6683 ; Вяткин, № 79 ; Кина I, № 1124-1127.

Колофон (в. 179б-180а) :

ان نسخة شريفة لطيفة مسمى بحيرة الفقهاء وخجلة الفضلاء كه از مردوم دور ومستور وغيرمشهور بوده جون در نظرانور حضرت خان عاليشان المستحق فى جوار رحمة الله الملك المنان ابو الفتح سيد سبحان قلى محمد بهادرخان درآمده وحضرت خلافت پناه امر فرموده اند باهتمام بنده دركاه خواجه انصاف خواجه پیر اى تحرير نموده است ميرزا برقى كتابدار در تاريخ سنة ١١٠٠ واين نسخة فاصة شريفة بود بنوشتن ان مقيد كرديد بنده ضعيف بمقدار عبد الواحد فقير هقر سنة ١٢٨٤

Кўчирилган сана (в. 179а) : 9 шаъбон 1284/1867 й. 12 май.

Хаттот (в. 180а) : Абдулвоҳид.

Настаълиқ. 138 варақ. (в. 43б-180а) ; 180б-181а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлари шарқона рақамланган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқова ва варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, нусха таякисидан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

اول علم (Аввали илм)

№ inv. MR 63/II Муаллифи – номаълум. Ақоид. Асар савол-жавоб тариқасида ёзилган. Унда Аллоҳ таолонинг …