Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИМОМ БУХОРИЙ НОМИ БИЛАН АТАЛГАН ИККИ ИЛМ ДАРГОҲИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

ИМОМ БУХОРИЙ НОМИ БИЛАН АТАЛГАН ИККИ ИЛМ ДАРГОҲИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ўртасида илмий-амалий ва маънавий-маърифий ҳамкорликка оид англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, институтнинг кафедра мудирлари, ўқитувчилар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва марказ ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар таълим ва амалиёт узвийлигини таъминлаш ҳамда ҳар иккала муассаса ўртасида илмий ахборот алмашинувини янги поғонага кўтариш ташаббуси икки зиё маскани ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бўлган эҳтиёжни юзага чиқарганини, бунинг учун барча имкониятлар етарли эканини таъкидлашди. Шунингдек, томонлар бир-бирларининг диний-маърифий йўналишда эришаётган улкан ютуқлари ва тобора ошиб бораётган илмий салоҳиятларини юқори баҳолаб, ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши фаолиятни янада такомиллаштиришга ҳамда юксак илмий натижалар қайд этишга замин ҳозирлашига ишонч билдирдилар.

Мулоқот давомида ўзаро устоз алмашинувини йўлга қўйиш, масофавий очиқ дарслар ўтказиш ҳамда конференция ва қўшма тадбирларни ташкил қилиш каби ҳамкорлик йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирнинг асосий қисмида Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдовлар томонидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу билан ҳар икки илмий даргоҳларнинг расмий ҳамкорлари сони яна биттага кўпайди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …