ЭЪТИРОФ

▪️ АСЛБЕК ИЗБАИРОВ – Абай номидаги Миллий педагогика университети (Қозоғистон) директори:

– Ҳадисшунослик ва бошқа илмлар тўғрисида сўз кетганда, бутун Мовароуннаҳр аҳли илмий-маданий марказ ҳисоб­ланган Самарқанд ва Бухорога тобе бўлганини айтиб ўтиш жоиз. Баъзилар асоссиз равишда Қозоғистон диний билим­лар борасида ортда қолиб келаётган давлат, деб даъво қилади. Аслида ундай эмас. Қозоғистонда ҳам илмий-­маъна­вий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бугун мамлакатимизнинг ҳар гўшасида уларнинг самара­сига гувоҳ бўлиш мумкин. Биз, қозоғистонлик мутахассис­лар буюк алломалар киндик қони тўкилган Ўзбекистон зами­ни­да Марказий Осиё ҳадисшунослик мактаби ва Тасаввуф мак­табини ташкил этишни таклиф қилган бўлар эдик.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …