Home / КУН ҲАДИСИ / КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ сизларга уч нарсани: қийлу қолни, молни зое қилишни ва кўп саволни ёмон кўрди», дедилар».*

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

* «Қийлу қол» одамларнинг бефойда гап сўзлари, ҳаракатлари ва мишмишларни тарқатиш.

Молни зое қилиш уни шариат белгилаб берган жойдан бошқа нарсага сарфлаш, исроф қилиш.

Кўп саволдан мурод савол сўрашдаги ҳаддан зиёд синчковлик, инжиқлик, воқеликда бўлмаган ёки бўлиш эҳтимоли ҳам йироқ бўлган нарсаларни сўраш.

Check Also

КУН ҲАДИСИ

  Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун …