Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий “Хожа Бухорий” мадрасасида

Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий “Хожа Бухорий” мадрасасида

14 август куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Ташриф давомида билим юртининг ўқитувчилари билан “Таъвилот ал-Қуръан” асари ҳақида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Имом Мотуридий ҳазратларининг ислом ривожи ва ақида мусаффолиги йўлида қилган хизматлари, ёзган асарларининг ислом оламидаги ўрни ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, бугунги кундаги бидатчи тоифалар, хусусан Сохта салафийларнинг пуч даъволари ҳақида тўхталиб, уларга қарши бир неча раддиялар келтириб ўтилди.

Суҳбат сўнгида билим юрти ўқитувчилари томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

Маълумот учун: Аҳмад Cаъд Даманхурий 1978 йилда Миср Араб Республикасида таваллуд топган. 2000 йилда Қоҳира университети “Усул ад-дин” факультетини, 2005 йилда “Ал-Азҳар” университетда магистратура босқичини тамомлаган. 2015 йилда мазкур университетда “Имом Мотуридий ва унинг тафсирдаги услуби” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2004-2013 йилларда Баҳрайн давлати Таълим вазирлиги маърузачиси, 2015-2016 йилларда Қоҳирада Имом Табарий Академияси профессори, 2019-2020 йилларда Султон Муҳаммад ал-Фотиҳ университети (Туркия) устози ва тадқиқотчиси сифатида фаолият олиб борган.

Аҳмад Cаъд Даманхурий мотуридий таълимоти ва тафсир борасида бир қатор китоблар нашр қилган. Жумладан, “Имом Мотуридий ва унинг тафсирдаги услуби”(2019), “Ҳидоят байроғи Абу Мансур Мотуридий ҳақидаги эътирозларга раддиялар”(2018) “Аҳли сунна наздида маърифат назарияси”(2018) ва б. Шунингдек “Ҳадис энциклопедияси” каби нашрларда фаол иштирок этган. Бундан ташқари, Миср, Баҳрайн, Туркия каби қатор хорижий давлатларда бир қатор маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказган, кўплаб маҳаллий ва халқаро анжуманларда илмий маърузалар билан иштирок этиб келмоқда.

Манба: xojabuxoriy.uz

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …