Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / لباب الحديث (Лубоб ал-ҳадис)

لباب الحديث (Лубоб ал-ҳадис)

№ inv. MR 217/III

Муаллиф. Ҳофиз Жалолуддин Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ас-Суютий (841/1437-911/1505).

Ҳадис. Асар Жалолиддин Суютий (849-1445/911-1505)нниг “Лубоб ал-ҳадис” асари бўлиб, асли 40 бобдан иборат. Мазкур қўлёзмада 33 боб келтирилган. Асар “Ла илаҳа иллалоҳ” ва “Бисмиллоҳ” калималарининг ҳамда намоз, иймон, таҳорат каби амалларнинг фазилатлари, шунингдек, ислом динида ҳаром қилинган зино ва хамр каби амалларнинг зарарлари ҳақидаги ҳадислар бобларга ажратилган ҳолда келтирилган.

Нусха тўлиқ :

Басмала (в. 31б)

Асар боши (в. 31б) :

الباب الاول فى فضل العلماء قال رسول الله صلى لله عليه وسلم لابن مسعود رضى الله عنه با ابن مسعود جلوسك ساعة فى خلقه العالم …

Асар сўнги (в. 40а) :

… الناس محبة وصبر على الفقرأ رضا الله تعالى قال رسول الله صلعم عدل الساعة خير من عبادة الثقلين

Колофон (в. 40а):

اللهم اغفرللمؤمنين والمؤمنات               والمسلمين والمسلمات برحمتك يا ارحم الرحمين تمت الحديث تمت تمت تمت

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 31б-40а) ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …