Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صد حكايت (Сад ҳикоят)

صد حكايت (Сад ҳикоят)

МуаллифСайид Ашраф Али ибн Сайид Абдуллоҳ Ҳусайний Гулушанободий

Ҳикоя. . Мазкур асар ибратли ҳикоя ва ривоятлар тўплами бўлиб, унда илм олиш ва унинг фазилати, поклик, ҳалоллик, тўғрилик, меҳр-шафқат, ўз қўл кучи, пешона тери ва ҳалол меҳнати билан кун кечириш, ношукурчилик оқибатлари, одоб-ахлоқ, ихлос, раҳмдилликка, илоҳий ишқ ва ошиқлик, маърифат ва орифлик саодати, фанодан бақога етишиш тушунчалари ниҳоятда самимий ва таъсирли оҳангларда ёритиб берган.  Шунингдек, тарихий шахслар ҳаётидан олинган ибратомуз юзта ҳикоялар тупланган. 

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على رسوله محمد و على اله …

Асар сўнги (в. 97а) :

… يك جراغ است در اين خانه كه از پرتو آن هر كجا مى نكرى انجمنى ساخته اند 

Колофон (в. 97а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تم تم تم تم تم  

Настаълиқ. 97 варақ. (в. 1б-97а) ; +01а, 97б бўш варақ ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´85 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Абдуллоҳ….

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган, варақлари намдан зарарланган .

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …