Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / دلائل الخيرات (Далоил ал-хайрот)

دلائل الخيرات (Далоил ал-хайрот)

Муаллиф: Шайх абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймонибн Абу Бакр ал-Жузулий ал-Самлолий аш-Шариф ал-Ҳусайний (793-80).

Дуо. Асарда ҳамд-сано, саловот, дуолар келтирилган бўлиб, бу саловот ва дуолар Қуръон Карим ояти ва ҳадислардан олинган. Шунингдек, асарда Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари, Рамазон ойи, Қурбон ҳайити, жума намози, никоҳ хутбалари ва намоз ниятлари келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Араб-форс.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

استغفر الله العظيم استغفر الله العظيم استغفر الله العظيم الله لا اله الا هو الحي القيوم واتوب اليه واسئله التوبة اللهم انت السلام ومنك السلام واليك يرجع السلام …

Асар сўнги (в. 58б) :

… بسم الله الرحمان الرحيم فالق ما في يمينك تلقف ما  … 

Библография : СВР I, № 5902 ; Ahlwardt, III, № 3919-3920 ; Rieu, № 251 ; GAL II, 252-4 ; Ҳожи Халифа III, № 5124 ; Karabulut, № 7397/5 ; Ahlwardt, № 3919-3920 ; Blochet, arabes, № 5258, 6246, 6675 ; Халидов, № 3617-3634.  

Муҳр (в. 1а) :  Нишони Солиҳ Умар қули ….

Настаълиқ. 58 варақ. (в. 1а-58б) ; 59 хаттот машқи ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн рамкани ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 132´65 mm. ; варақ ўлчами : 195´115 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : оқ картон таъмирланган.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

جنك نامه امام محمد حنفیه (Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий)

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) جنك نامه امام محمد حنفیه (قصه محمد حنفیه) Муаллиф  …