Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجموع خافي(Мажмуъа Хофий)

مجموع خافي(Мажмуъа Хофий)

№ inv.   MR 147/V

Муаллифи – номаълум.

Фиқҳ. Асар намоз ва покликка оид турли масалалар келтирилган бўлиб, улар оят, ҳадислар, масалалар ва ривоятлар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 48б).

Асар боши (в. 48б) :

مسئلة مسلمانى نماز ميكندارد وشك افتادش كه از من آبي آن نمازرا

Асар сўнги (в. 106б) :

هدا من التيمة الى هنا من مجموع خافي  …

Настаълиқ. 58 варақ. (в. 48б-106б) ; 107а-119б варақларда ийд фитр хутбаси, такбир, ийд зуҳо хутбаси, бомдод, пешин, рамазон ҳайити ниятлари ва ташаҳҳуд дуоси бор ; 118 форс тилида пайғамбарлар ҳақида маълумотлар бор ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ;  шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 190´110 mm.  варақ ўлчами : 250´150 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: Малла рангдаги шарқ муқоваси, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати:  олд муқоваси йўқ, асар муқовадан ажралган, намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …