Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مجمعة الاحكام (Мажмуат ал-аҳком)

مجمعة الاحكام (Мажмуат ал-аҳком)

Муаллиф: Муҳаммад Аваз ибн Мавлоно Садриддин Қорақосий (Қорақоший) (в. 285б).

Астрономия. Асар шеърий назмий услубда ёзилган бўлиб, ўн тўрт бобдан ташкил топган.   инсонларнинг яхши-ёмон кунлари, қайси ой, йил, ҳафта, кунларда хурсандчилик ёки хафа бўлиши, самовий юлдузларни уларнинг мувафаққиятлари ҳақида маълумот берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар тили: Туркий.

Асар боши (в. 285б) :

… بيش بحر بر تاغلار قريه شهرده باغ لار آدم حيوان وحوش طيور وشياطين برى يارمور برليكيكا بارجه سى بي إشتباه كيلدى …

Асар сўнги (в. 306а) :

 … طيور و شيا طين بري مارمور روز آدينه تابغاى سين بيشك آخرت ملكى نينك خراجنى طبعى يتمكانجه نظم ايلابدور خسته دل حيرقى حرما چند مال هر كار ستي سح روسه سرده مازل

Библиография : СВР VII, № 5425-5429.

Настаълиқ. 22 варақ. (в. 285б-306а) ; 306б бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ;  пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ;  матн ўлчами : 205´120 mm. ; варақ ўлчами : 270´160 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : сариқ рангли, босма нақшли, тахта, шарқ муқоваси. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

جنك نامه امام محمد حنفیه (Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий)

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) جنك نامه امام محمد حنفیه (قصه محمد حنفیه) Муаллиф  …