Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Марказ тадқиқотчилари халқаро илмий конференцияда иштирок этди

Марказ тадқиқотчилари халқаро илмий конференцияда иштирок этди

8-9 апрель кунлари Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва Малайзиянинг Кебаксан университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти ҳамкорлигида “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзуида халқаро қўшма онлайн конференция бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон, Малайзия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг илмий доиралари вакиллари, таниқли олимлар иштирок этди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларидан 4 нафари мазкур онлайн анжуманда иштирок этиб, маъруза қилди.

Хусусан, 8 апрель куни Марказ директори, Ш.Зиёдов “Моворауннаҳрда кутубхоначилик тарихи”, директор ўринбосари О. Муҳаммадиев “Алоуддин Усмандий Самарқандий ҳаёти ва илмий мероси”, директор бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Б.Тўраев “Хоразмий ва Беруний хаёти ва илмий-маънавий мероси” ҳақида маъруза қилган бўлса, 9 апрель куни Марказ илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи М.Амонов “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқатига оид манбалар” мавзуини ёритиб берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …