Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / بدء الأمالى (Бадъу ал-аъмолий)

بدء الأمالى (Бадъу ал-аъмолий)

№ inv. MR 208/I

Муаллифи. Сирожиддин Али ибн Усмон ибн Муҳаммад Ўший Фарғоний Ҳанафий (ваф. 569/1173 й.).

Ақоид. Ушбу асар “Яқулул абду” ва “Қасида ал-ламия” номлари билан ҳам машҳур бўлган. “Яқулул абду” номи асарнинг биринчи байти туфайли тарқалган бўлса, мисралари лом ҳарфи билан тугалланиб ёзилгани учун “Қасидатул-ламия”, яъни “Ломлик қасида” деб ҳам номланган. Асар қисқа бўлишига қарамасдан ундаги эътиқодий масалалар мотуридия таълимотига кўра лўнда тарзда баён этилган кенг қамровли асар ҳисобланади.

Нусха тўлиқ

Басмала (в. 1б) :

Асар боши (в. 1б) :

يقول العبد فى بدء الامال       لتوحيد بنظم كاللال

اله الخلق مولانا قديم          وموصوف باوصاف الكمال …

Асар сўнги (в. 6а) :

و انّي الدهر ادعوا كنه وسعى       لمن بالخير يوما قد دعال

… واليقن ان كل الخلق فان         ويبقى وجه ربك ذو الجلال

Библиография : Ahlwardt, № 2407-8 ; VOHD XVII B, III № 4496 ; Kahhala VII, 148-9 ; Zirikli 4/310.

Колофон (в. 6а) :

تمت تمت تم تم

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 1б-6а) ; + 01-02а , 12а варақларда хаттот машқи ; 6б-11б бўш варақ ; 16 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´75 mm. ; варақ ўлчами : 263´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова малла ранг картон, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқова қисман ажралган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …