Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

Тушда аён бўлган башорат

(IV) 2624. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Тушимда одамларнинг бир тепаликка тўпланиб турганини кўрдим. Абу Бакр туриб, бир-икки челак сув тортиб олди. Бир тортиб олишида заифлик бўлди. Аллоҳ уни кечирсин. Кейин уни Умар олган эди, унинг қўлида катта пақирга айланди. Мен одамлар орасида унингдек ўз ишига уста, моҳирини кўрмаганман».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан келажакда бўладиган муҳим воқеаларни баён қилмоқдалар.

Жумладан, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалиги оз муддат бўлиши, бу даврда фатҳлар ҳам кам бўлишини айтмоқдалар. Бироқ бу Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фазилатига путур етказмайди.

Шунингдек, Набий алайҳиссалом Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даври узоқ давом этиши ва унда кўп фатҳлар бўлиши, мусулмонларнинг ишлари авж олишини айтиб, у кишининг ниҳоят даражада ўз ишига моҳир, нодир қобилият соҳиби эканини таъкидламоқдалар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

АЙЁМ ФАЗИЛАТИ: Етимнинг кафили

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили …