Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

الفقه الاكبر (Ал-фиқҳ ал-акбар)

№ inv. MR 71/III

Муаллифи. Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (ваф. 150/767 й.).

Ақоид. Ушбу асар катта Имом номи билан машҳур, ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифага нисбат берилади. Асар Халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида ёзилган. Асар ислом каломшунослигига оид ёзилган илк асарлардан бири бўлиб, у Ҳанафий мазҳаби тарқалган минтақаларда ақидавий масалаларни ўрганишда асосий манба ҳисобланган. Бу асарга жуда кўплаб шарҳлар ёзилган. Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 22а).

Асар боши (в. 22а) :

هذا الكتاب الفقه الأكبر من تأليف الإمام الأعظم المقتدى المقدم بسراج الأمة منهاج الملة ابى حنيفة ره نعمان بن ثابت رضى الله عنه اصل التوحيد ….

Асар сўнги (в. 37б) :

… و خروج الدجال ويأجوج ومأجوج ونزول عيسى عليه السلام من السماء وسائر علامات يوم القيامة ما وردت الإخبار الصحيحة حق كاين

Библиография : GAL I, 169 ;  SB I, 285 ; СВР IV, № 3027-3028 ; Халидов, № 1129-1145 ;Туркестон, № 16 ; Нукус № 64.

Колофон (в. 37б) :

و الله أعلم بالصواب

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 22а-37б) ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида шарҳлари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 145´60 mm. ; варақ ўлчами : 180´118 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : айрим варақлари намдан зарарланган ва варақларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …