Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Имом Бухорий меросига бағишланган халқаро анжуман бошланди

Самарқанд шаҳридаги «Ёшлар маркази» да “Имом Бухорий меросининг ўзига хос ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзуида халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Тадбир аввалида Қуръон тиловат қилинди.


Шундан сўнг, охирги йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада қўлга киритилаётган ютуқлар акс этган видеролик намойиш этилди.

Анжуманда Ўзбекистон, Тожикистон ва Афғонистондаги диний идоралар раҳбарлари, етук уламолар, мутасадди ва мутахассислар иштирок этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …