Home / Имом Бухорий ҳадислари / Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

Расули акрам мўъжизалари “Саҳиҳул Бухорий”да…

130 кишига бир жигар-талоқ…

(III) 2618. Абдурраҳмон ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан 130 киши бирга эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизда егулик борми?» дедилар. Қарасак, бир кишида бир сў егулик бор экан, ўшани қоришди. Кейин бир мушрик киши сурув ҳайдаб келиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сотганими ё совғагами?» дедилар. У: «Йўқ, сотгани», деди. Ундан бир қўй сотиб олдилар. Уни сўйиб, тайёрлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг жигар-талоғини қовуришни буюрдилар. Аллоҳга қасамки, 130 кишининг ичида жигар-талоқдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кесим бермаган киши қолмади. Борларнинг ўзига берардилар, йўқ бўлса, унинг учун олиб қўяр эдилар. Хуллас, уни икки ёғоч товоққа бўлиб қўйдилар. Ҳаммалари ейишди. Биз тўйгач, ўша икки товоқ ортиб қолди. Сўнгра уни туяга ортиб олдик».

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Манба: ЎзА

Check Also

АЙЁМ ФАЗИЛАТИ: Етимнинг кафили

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен ва етимнинг кафили …