Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Халқаро семинарда ўзбек олимининг маърузаси тингланди

Халқаро семинарда ўзбек олимининг маърузаси тингланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг март ойига қадар давом этадиган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуидаги туркум анжуманлар доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарлар ўтказилмоқда.

2 март куни навбатдаги семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Германия ва бошқа хорижий мамлакатлардаги шарқшунос ва исломшунос олимлар, илмий доиралар вакиллари иштирок этди.

Бу галги анжуманда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси профессори Илҳом Бекмирзаевнинг “XI-XIII асрларда Бухоронинг ижтимоий ва маданий ҳаётида Бану Моза (Оли Моза) фақиҳларининг тутган ўрни” мавзуидаги маърузаси тингланди.

Анжуман сўнгида иштирокчиларнинг мавзуга доир саволларига олим томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …