Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 180

Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
  2. Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
  3. Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
  4. Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ابتدا ميكيم بنام خدا                  كز دو حرف آفريده ارض وسما …

Асар сўнги (в. 172а) :

… هر که آرد این وصیتها بجای           در دو عالم رحمتش بخشد خدای

Библиография : СВР I, № 414-417 (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ; Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ; Нукус, № 79.

Колофон (172а) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تم تمت تمت تم تم تم تم تم تم تم

Настаълиқ. 172 варақ. (в. 1а-172а) ; + 01, 172б варақларда хаттот машқи бор ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб,фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 135´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, айрим варақлари ва муқовасини сичқон кемирган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …