Home / КИТОБЛАР / КИТОБНИНГ «ЖОМЕЪ» ДЕБ НОМЛАНИШ САБАБИ

КИТОБНИНГ «ЖОМЕЪ» ДЕБ НОМЛАНИШ САБАБИ

Ҳадис илми уламоларининг истилоҳида «жомеъ» деганда, «Ҳадиснинг барча қисмларини жамловчи» деган маъно тушунилади. Яъни ақийда, ҳукмлар, зоҳидлик, емоқ-ичмоқ одоби, сафар, туриб-ўтириш одоби, тафсир, тарих, сияр, фитналар, фазилатларга оид ҳадисларни ўз ичига олган китоб деган маънони билдиради.

Бу ҳақда Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий қуйидагиларни айтади:
«Аҳли ҳадислар ҳадис илмини девонга киритиб, таснийф қилганларида уни тўрт фандан иборат қилганлар.
1. Суннат фани. Яъни фиқҳга оид нарсалар. Моликнинг «Муватто»си ва Суфённинг «Жомеъ»сига ўхшаш китоблар.
2. Тафсир фани. Ибн Журайжнинг китобига ўхшаш.
3. Сийрат фани. Муҳаммад ибн Исҳоқнинг китобига ўхшаш.
4. Зуҳд ва Рақоиқ. Ибн Муборакнинг китобига ўхшаш.
Бухорий мазкур тўрт фанни бир китобда жамлашни ирода қилди. Шу билан бирга, Бухорий ўзидан олдинги ва унга замондош уламолар саҳиҳлиги ҳақида ҳукм қилган ҳадисларнигина олишни йўлга қўйди. Санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган ҳадисларнигина олишни раво кўрди. Китобдаги баъзи асарлар ва шунга ўхшаш нарсалар фақатгина ҳадисга тобе бўлган ҳолда келган. Асл бўлиб келмаган.
Шунинг учун ҳам унинг китоби «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад» деб номланган. Яна Бухорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ҳукм чиқаришга қаттиқ уринган. Ҳар бир ҳадисдан кўплаб масалаларни чиқарган. Буни ундан олдин ҳеч ким қилмаган».

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

ОТАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

– عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ أَبَرُّ؟ قَالَ: «أُمَّكَ»، قَالَ: ثُمَّ …