Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР – ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ БИЛИМЛАР СОҲИБИ

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР – ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ БИЛИМЛАР СОҲИБИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Диний-маърифий тадбирлар бўлими томонидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида шоҳ ва шоир, буюк адабиётшунос, фақиҳ олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Бобур – диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда мазкур олий ўқув юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Ўзбек халқи маънавиятининг юксалишида Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросининг тутган ўрни”, шунингдек,  Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаевнинг “Бобур – диний ва дунёвий билимлар соҳиби” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Тадбир давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилиб, мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари – илмий сафарда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва бўлим бошлиғи Шукурилло Умаров …