Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 72/III

Муаллифи. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.).

Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 61б).

Асар боши (в. 61б) :

بعد حمد مربى دو جهان        سامع حرف آشكار وپنهان

وزى نعت بى حد صلوات       بزوان رسول باياران …

Асар сўнги (в. 63а) :

… زاهدى تشنه لب نمى جويد     نمى ازيم رحمت غفران

ربنا اغفر لنا خطايا نا               انك المستعان والمنان

Настаълиқ. 4 варақ. (в. 61б-63а) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 135´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Абдуррозиқ.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …