Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اتفاق القراء (Иттифоқу ал-қурро)

اتفاق القراء (Иттифоқу ал-қурро)

№ inv. MR 210/VI

Муаллифи. Али ибн Усмон ибн ал-Қаший ал-Удрий ал-Бағдодий (ваф. 801/1399 й.).

Тажвид. Рисола тажвид қоидаларидан иборат бўлиб, муаллиф томонидан бир неча фаслларга бўлинган. Рисолада ихфо, изҳор, идғом, вақф қоидалари, истеъло ва истиъфола ҳарфлари ҳақида маълумотлар насрий услубда баён қилинган. Қоидаларга Қуръон оятларидан мисоллар келтирилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 20а).

Асар боши (в. 20а) :

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على رسوله محمد و آله وأصحابه أجمعين فصل فى الإظهار ……

Асар сўнги (в. 25б) :

…..و علامته لاكتب لفظ صلى وكل موضع يجوز الوقف و لكن الوصل اولى

Библиография : GAL SB II, 212 ; Халидов, № 221 ; Нукус, № 4.

Колофон (в. 25б) :

تمت هذه الرسالة قواعد القرأ على يد فقير حقير ملا عبدجبار فى شهر رابع الثانى ∙١٢٨

Кўчирилган сана (в. 25б) : робиъу-с-соний 1280/август 1863 й.

Хаттот (в. 25б) : Мулло Абдужаббор.

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 20а-25б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 110´60 mm. варақ ўлчами : 195´125 mm. варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод 1282/1865 й.” деган ёзув бор. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

رياض العاشقين (Риёз ал-ошиқин)

№ inv. MR 68/III Муаллифи. Рофеъуддин  Абулфазл  Ашраф ибн Абу Али Ҳусайн Табризий. Тасаввуф. Асар тасаввуф …