Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ўзбекистон ёшлар етакчиси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Ўзбекистон ёшлар етакчиси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Айни кунларда Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бугун, 14 январь куни Самарқанд ёшлари етакчиси Хусан Тўхтаев ва Пайариқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамроҳлигида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлиб, ҳар икки илмий муассаса фаолияти билан танишдилар.

Меҳмонлар дастлаб, Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиб, ул зот ҳақига Қуръон тиловот қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида мазкур илм масканининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик ва илмий-тадқиқот йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, деворий суратлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ёшлар етакчиси шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, таълим муассасасида  яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мактаб талаба ёшлари билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг орзу-интилишлари ва муаммолари билан қизиқди.

Суҳбат давомида ёшларга ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

ВОДИЙНИНГ “ОЛТИН ҲАЛҚА”СИ

Янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқ-ошкора, прагматик ички ва ташқи сиёсат халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, …