Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА  ЎТКАЗИЛГАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА  ЎТКАЗИЛГАН ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИ

 Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳани ривожлантириш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш, унинг асл инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш, халқимизнинг бу борадаги орзу истакларини рўёбга чиқариш йўлида қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда аввало, соҳа ходимларининг касб малакасини ошириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, тизимни малакали мутахассис кадрлар билан тўлдиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби маърифий тадбирларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Яқинда Навоий вилоятида диний соҳа ходимларининг касб малакасини ошириш мақсадида ташкил қилинган илмий-амалий ўқув семинарда Марказнинг диний-маърифий тадбирлар бўлими ходимлари Ж.Жумаев, Т.Эвадуллаев ва А.Мамадалиевлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

– Илмий-амалий семинарда навоийлик имом-хатиблар ва отинойиларга юртимизда сўнгги йилларда “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида олиб борилаётган ишлар, улкан ўзгаришлар, янги ташкил қилинган илмий марказлар фаолияти тўғрисида, хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, Муассаса томонидан амалга оширилаётган ишлар  ҳақида  маълумотлар берилди. Шу билан бирга маърузачилар томонидан диний соҳа ходимларининг мутахассислик йўналиши бўйича билим кўникмаларини юксалтиришга, уларни турли ахборот хуружлари ва таҳдидлар бўйича хабардорлик даражасини оширишга қаратилган маърузалар ўқилди. Албатта, бу каби тадбирлар бугун халқимизнинг орасига кириб ишлаётган, жамиятимизнинг олди инсонлари бўлган соҳа ходимларининг келгуси фаолиятларида муҳим ўрин тутади, – дейди Марказ Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Ж.Жумаев.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …