Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТОШКЕНТ ШАҲРИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИНИНГ САМАРҚАНДГА ТАШРИФИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИНИНГ САМАРҚАНДГА ТАШРИФИ

Имом-хатибларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик  ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ўқув-семинарлар ташкил қилинди.

Режага мувофиқ, 19 декабрь куни Тошкент шаҳри имом-хатиблари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактабида бўлишди.

Диний соҳа ходимлари дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, Муҳаддислар султони ҳаққига Қуръон тиловат ўқилди.

 Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларга марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўқув-семинарда эса юртимизда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, ватанимиздан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар илмий-маънавий меросини тўплаш ва тадқиқ қилиш, уларни таржима ва нашр этиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Марказ илмий ходимлари томонидан  Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.

Тадбир доирасида имом хатиблар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари ва Марказ томонидан нашр этилган китоб ва рисолалар кўргазмасини томоша қилишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …