Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 108/VI

Муаллифи. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.).

Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 111а).

Асар боши (в. 111а) :

قال اهل الحق حقايق الاشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية واسباب العلم للخلق ثلاثة …

Асар сўнги (в. 113б) :

… رسل البشر افضل من رسل الملائكة ورسل الملائكة افضل من عامة البشر وعامة البشر افضل من عامة الملائكة

Колофон (в. 113б) :

والله اعلم بالصواب ان الله رءوف بالعباد

Китоб соҳиби (Муқовада): Мулло Эрмуҳаммад Пешқўрғоний.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 111а-113б) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´82 mm. ; варақ ўлчами : 246´142 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …