Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / АНҚАРА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОНЛАЙН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АНҚАРА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ОНЛАЙН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети билан ҳамкорликда “Ҳадисларнинг ёзма манбалари: Имом Бухорийнинг устози Ҳумайд ибн Занжуянинг “Китоб ут-тарғиб” асари мисолида” мавзуида онлайн семинар ташкил этилди.

Унда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари ҳамда Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид университети Ҳадисшунослик кафедраси доценти Ферҳат Гўкче иштирок этди.

Семинарда дастлаб туркиялик олимнинг “Ҳадисларнинг ёзма манбалари: Имом Бухорийнинг устози Ҳумайд ибн Занжуянинг “Китоб ут-тарғиб” асари мисолида” мавзуидаги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг Ферҳат Гўкче илмий фаолияти давомида ҳадисшунослик йўналишида тўплаган тадқиқот материаллари билан ўртоқлашди. Туркия кутубхоналарида ҳадисшуносликка оид сақланаётган ёзма манбалар, Имом Бухорийнинг устози Ҳумайд ибн Занжуянинг ҳаёти ва илмий мероси, тарғиб асарлари ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …