Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / КОНСТИТУЦИЯ – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

КОНСТИТУЦИЯ – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Бугун, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция – келажагимиз пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирни Марказ директори ўринбосари О.Муҳаммадиев кириш сўзи билан очиб, дастлаб Конституциямиз қабул қилинганлигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан йиғилганларни табриклади. Шунингдек, айни кунларда жойларда халқимиз ҳаётидаги ушбу муҳим санани кенг нишонлаш бўйича кўплаб учрашув ва тадбирлар ўтказилаётганини айтиб ўтди. Бош қомусимизнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, юртимизда илм-фан соҳасини ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди.

– Ўзбекистон Республикаси конституцияси халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб беради. Бош қомусимизда инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар акс эттирилган. Энг муҳими Конституциямизга миллий қадриятларимиз, анъаналаримиз, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг қарашлари, муҳим ғоялари  сингдирилган, – деди тадбирда сўзга чиққан, Марказ илмий  котиби Б. Турсунов.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан қомусимизда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлангани, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон ёшлар етакчиси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Айни кунларда Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев …