Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / СУРХОНДАРЁЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

СУРХОНДАРЁЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Имом-хатибларни юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида ташкил этилаётган танишув дарслари, ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида жорий йилнинг 30 ноябрь куни ташкил қилинган навбатдаги танишув дарсида сурхондарёлик имом-хатиблар иштирок этди.

Диний соҳа ходимлари дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, ул Зот ҳаққига Қуръон тиловот қилишди.

Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев ушбу илм масканининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўқув семинарда эса, Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар ўқилди.

Тадбир доирасида диний соҳа ходимлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари ва янги нашр этилган китоб ва рисолалар билан ҳам танишдилар.

Меҳмонлар шунингдек, Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, бу ерда талаба ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятларни кўздан кечиришди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …