Home / ЯНГИЛИКЛАР / БИР ГУРУҲ ФАХРИЙЛАР МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

БИР ГУРУҲ ФАХРИЙЛАР МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Хабар берилганидек, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Республика бошқаруви, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон-кексалари эъзозланган юрт” мавзуидаги амалий конференция иштирокчилари давлатимиз ташаббуси билан бунёд этилган Имом Бцухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

Меҳмонларни Марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди ва ушбу илм масканининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Марказ музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, деворий суратлар ва китоблар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Айни дақиқаларда конференция кун тартибидан ўрин олган маърузалар тингланмоқда.

Батафсил кейинроқ маълумот берилади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …