Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЎЗБЕКИСТОН – КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ

ЎЗБЕКИСТОН – КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ

#Анонс

Бугун,  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Республика бошқаруви, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон-кексаларни эъзозлаган юрт” мавзуида амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирда узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда ҳам маҳаллаларимизда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни барқарорлаштиришда, ёшларимизга ўзларининг бой тажрибалари, панду насиҳатлари билан ўрнак бўлиб келаётган фидойи давлат ва жамоат арбоблари, нуронийлар вакиллари иштирок этади.

Тадбир дастурига кўра, “Ўзбекистон Қаҳрамони” ордени билан тақдирланган нуронийлар вакиллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам маъруза қилиши белгиланган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …