Home / КУН ҲАДИСИ / КУН ҲАДИСИ

КУН ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннат хуш кўрилмаган нарсалар билан қуршалган, дўзах эса нафс хоҳлаган нарсалар билан», дедилар».*

* «Хуш кўрилмаган нарсалар» деганда бандага бажариш ёки тарк этиш буюрилган шариат аҳкомлари тушунилади. Чунки банда бунда нафсини жиловлаши, унинг баъзи хоҳиш ва истакларига қарши бориши лозим бўлади. Демак, банда жаннатга нафси хуш кўрмаган машаққатли амалларни бажариш билан эришади. Дўзахга эса нафси хоҳлаган, хуш кўрган, шу билан бирга шариатга зид бўлган амалларни бажариш билан тушади.

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Check Also

КУН ҲАДИСИ

  Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер мен учун …