Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Онлайн тарзда ўтказилган навбатдаги семинар Моворауннаҳр (Хуросон)да ботинийлик мавзусига бағишланди

Онлайн тарзда ўтказилган навбатдаги семинар Моворауннаҳр (Хуросон)да ботинийлик мавзусига бағишланди

Аввал хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Туркиянинг Анқара ижтимоий фанлар университети билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳр (Хуросон)да ботинийлик”  мавзуида онлайн семинар ташкил этилди.

Унда Марказ илмий ходимлари ва юртимизда диний-маърифий йўналишда фаолият кўрсатаётган ташкилот ва муассасаларнинг ёш олим ва тадқиқотчилари иштирок этди.

Семинарда Туркиянинг Анқара ижтимоий фанлар университети профессори Али Авжу ислом мазҳаблари тарихи, ботинийлар оқими, қарматийликнинг вужудга келиши ва шаклланиши бўйича илмий тадқиқотлари давомида тўпланган маълумотлари билан ўртоқлашди.

Мулоқот давомида олим томонидан иштирокчиларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди. 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …