Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / ادوية يوسفى (Адвият Юсуфий)

ادوية يوسفى (Адвият Юсуфий)

Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ҳирави (XV-XVI аср).

Тиббиёт. Ҳиндистонда Мирзо Бобур ва Ҳумоюн Мирзо ҳукмронлик даври (1526-1530 й.) да табиблик лавозимида ишлаган. Асар назм ва шеърий усулида ёзилган бўлиб, асар тибиббиёт илмига бағишланган. Унда ҳар бир ўсимликдан тайёрланган дорини қайси касалликка даво бўлиши, касалликларни турлари ва муолажа усулларини келтирган. Асарни  Юсуф Ҳирави 1507 йилда кўчирган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 38б).

Асар боши (в. 38б) :

 دفع أب رفتن چشم هر… كسيكه كشيده است هر را در چشم …

Асар сўнги (в. 41а) :

 … در زدنى شيركاو با خرما رنكى نيكو كند كند انكيز

Библиография :  СВР I, № 585-586  ; V,  № 3925-3927 ; IX,  №6441-6442.  

Настаълиқ. 5 варақ. (в. 38б-41а) ; 46а бўш варақ ; 41б-54 a  табобат, намознинг вожиблари, дуо, жаноза одоблари, Муҳаммад (с.а.в.)нинг ота-боболарини исмлари ва мавлоно Жомийнинг ғазаллари келтирилган ; 20 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; мистара ; матн ораларида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 190´85 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси,  турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  яхши сақланган, муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …