Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / الحاشية على الفوائد الضيائية للجامى (Ал-ҳошияту аъла ал-фавоид аз-зиёийя ли-ж-Жомий)

الحاشية على الفوائد الضيائية للجامى (Ал-ҳошияту аъла ал-фавоид аз-зиёийя ли-ж-Жомий)

№ inv. MR 3/IX

Муаллифи. Ёрмуҳаммад Қосим ибн Абулқосим Котибий Бухорий(в. 93б) (1263-1847 й.).

Грамматика. Асар Абдуроҳман Жомийнинг “Фавоиди аз-зиёийя”га ёзилган шарҳ бўлиб, унда муаллиф баъзи оят, ҳадис, байт ва масалларга шарҳлар ёзганини зикр қилиб ўтган. Ушбу асар шартли равишда СВР IX, № 6677 да  حل ايات و احاديث و ابيات و امثال و لغات شرح ملا  (Ҳаллу оёт ва аҳадис ва абёт ва амсал ва луғат шарҳ Мулло) номи билан келтирилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 90а).

Асар боши (в. 90а) :

اثنيه نا محدود مر قادريرا كه مثلها كتاب كريمش را ازمحض فضل سبب هدايت اكر مؤمنان ساخته ….

Асар сўнгги (в. 92б) :

… حضرت ابراهم را آياد وى كرداننده از آلهان ما يعنى عبادت منكنى خدايان مار اولا…

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 90а-92б) ; 93а варт – кундаликда вазифа қилиб олинган зикрлар келтирилган ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн остига қизил сиёҳ билан белгиланган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´80 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …