Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом-хатибларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган қиска муддатли ўқув-курслари ташкил этилди

Имом-хатибларнинг билим савиясини янада оширишга қаратилган қиска муддатли ўқув-курслари ташкил этилди

2018 йил 3 октябр куни ўтказилган №08-01/102 сонли Вилоят ҳокимлиги йиғилиши баёни асосида Самарқанд, Каттақўрғон шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида махсус ташкил этилган жойларда “Имом-хатибларнинг билим савиясини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада ошириш”га қаратилган қисқа муддатли ўқув-семинар машғулотлари малакали маърузачилар томонидан 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда юқори савияларда олиб борилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, 16-17 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Бунда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Б. Турсунов ва О. Муҳаммадиевлар – “Дин ва давлат муносабатлари. Дин ва маънавият. Диний экстремизм ва терроризмнинг тараққиёт, барқарорлик, тинчлик ва осойишталикка таҳдиди” ва бошқа диний-маърифий мавзуларга оид ўқув-семинар машғулотларида йиғилган тингловчиларга маърузалар қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бошқа илмий ҳодимлари  О.Юсупов, Й.Исаев, Н.Қобилов ва Т.Эвадуллаевлар жойларда “Дин ва давлат муносабатлари. Дин ва маънавият. Диний экстремизм ва терроризмнинг тараққиёт, барқарорлик, тинчлик ва осойишталикка таҳдиди”, “Фуқароларнинг жамоат назоратисиз доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатда чиқиб кетишининг салбий оқибатлари, мазкур муаммони олдини олишда дин вакилларининг роли ва ўрни” ва “Бугунги кунда глобал хавфсизликка таҳдид солаётган энг йирик диний экстремистик гуруҳлар, террорчи ташкилотлар, уларнинг фаолият услублари ва стратегияси” каби мавзуларда маъруза қилдилар.

Шу каби тадбирларни ташкил қилишдан асосий кўзланган мақсад вилоятда  имом-хатибларнинг билим савиясини юксалтириш,  ҳуқуқий-сиёсий дунёқарашини янада ошириш, уларнинг жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишдан иборат.

Диний-маърифий тадбирлар  бўлими бошлиғи
Т.Эвадуллаев

Check Also

«ЎРТА ОСИЁ ҚЎЛЁЗМАЛАРИ КОДИКОЛОГИЯСИ ЭЛEМEНТЛАРИ»

1-2 май, 2024 йил соат 10:00 да Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро …