Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

شرح مطالب المصلى (Шарҳ матолиб ал-мусалли)

№ inv. MR 137/V

Муаллифи. Тожиддин аз- Занжоний (в. 75б).

Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарига ёзилган шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим асарлардан бири ҳисобланган. Муаллиф шарҳни ҳар бир бобларига алоҳида тўхталиб, далиллар билан мавзуларни ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 75б).

Асар боши (в. 75б) :

الحمد لله الذى وفق على طاعته عباده و جعل الصلاة بهد توحيده أحسن العبادة و أحسن العادة و نشهد ان لا إلاه إلا الله الواحد الذى لا راد لقضائه و إراده …

Асар сўнги (в. 105б) :

… إن الإمام شاكا عدد الركعات او عدد السجدة ليقوم إن الإمام إن قام المقتدين و نحوه او يجلس الإمام إن قعد المقتدى…

Настаълиқ. 31 варақ (в. 75б-105б) ; 18 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли муқова, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …